“Модернизм” (французча moderne – янги, замонавий) умумлаштирувчи атама. ХХ аср бошида Ғарбий Европа санъатида юзага келган бир неча оқим, йўналиш ва ижодий гуруҳлар (сюрреализм, кубизм, футуризм, абсурд санъати, экспрессионизм, дадизм, имажинизм ва бошқалар) ушбу терминда жамлаб айтилади. Айрим адабиётшунослар ҳар қайси давр ўзининг “энг янги, замонавий” санъатини яратиши мумкин ва шу маънода “модернизм”ни, луғавий маъносидан келиб чиқилса, аниқ топиб қўлланган атама сифатида тан олиш қийин, дейишади. Аслида бир-биридан ўзига хослиги туфайли фарқланадиган бу оқимлар бир даврда пайдо бўлгани, жаҳон санъати тарихида мисли кўрилмаган феноменал ҳодиса экани, етакчи хусусиятларидан бири – реализмга тамоман зид ижодий методи билан ажралиб туради. Айни шу ижодий метод уларни ўзаро боғлайди, ягона атама – “модернизм”да бирлаштиради. “Лингвистик нуқтаи назардан “модерн” сўзи янги, ноанъанавий, олдингилардан фарқ қиладиган асарлар ғояси билан боғланади. Ва шу жиҳатдан Ғарб санъатидаги янги оқимл