Тахмин қилинишича, бу саклар Тошкент воҳасида, Ғарбий Тангритоғ (Тянь-Шань) ёнбағирларида ва Жанубий Қозоғистон даштларида яшаган. Уларнинг бир қисми эроний, бошқа қисми эса туркий тилларда сўзлашган. Бу қадимги бош кийими шаклланишининг кейинги босқичи Ўрта Осиёдаги туркий тилли халқларнинг конус шаклидаги каллапўшлари, шу жумладан, ўзбек дўпписи билан боғлиқ. IХ асрда яшаган араб тарихчиси Ал-Яъқубийнинг маълумотига кўра, халифа Ҳорун ар-Рашиднинг ўғли Ал-Муътасим ўз ҳукмронлиги даврида (ҳижрий 218 – 227, милодий 833 – 842 йиллар) акаси халифа Ал-Маъмунга тақлид қилган. У от минишга ишқибоз бўлган ва “ажамлар” (العجم), яъни араб бўлмаган халқларга ўхшашга интилган, тор енгли либос кийган. Атрофидагилар ҳам унга тақлид қилишган. Шунингдек, у катта пойабзал ва, биринчи бўлиб, тўрт бурчакли каллапўш (شاشية مريعة) кия бошлаган. Шу боис, бу бош кийим унинг номи билан “аш-шаш ал-му‘тасимиййа” (الشاش المعتصمية), яъни “ал-Муътасим бош кийими” деб ҳам номланган. Араб тилида салла таги