1917 йилги инқилобдан сўнг жадид ёзувчи ва таржимонлар асарлари энди шаклланаётган маҳаллий нашрларда ҳам чоп этила бошланди. Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон, Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек сингари зиёлилар адабиёт ва матбуот тарғиботидаги фаолияти билан бир қаторда шеърий ҳамда насрий асарлар таржимасига ҳам жиддий киришиб, Николай Гоголь, Максим Горький каби рус адиблари ижодидан намуналар ўгирди. Маҳаллий коммунистик партиянинг Самарқанддаги бош органи – Средазбюронинг Ўзбекистонда адабий бирлашма ташкил этиш бўйича 1932 йилги буйруғига асосан, Ўзбекистон совет ёзувчилари уюшмаси ташкил этилиб, 1934 йил март ойида илк қурултойи ўтказилди. Фаолиятининг дастлабки йилларида бадиий таржима соҳаси ислоҳи ёки назорати уюшма эътиборидан четда қолди, бу пайтда ҳали таржимачиликка ихтисослашган бўлим ҳам тузилмаганди. Хуллас, 1930-йиллар ўрталаригача ўзбек таржимонлари нимани қандай ўгиришни фақат ўзлари ҳал қилишар, тўла ижодий эркинликка эга эдилар. Таржима жараёнида воситачи тил сифат