Қулоғингизга ғалати эшитилмаяптими? Энди тили чиқа бошлаган болага қандай қилиб танқидий фикрлашни ўргатиш мумкин? Боғча опаси унга, ота-онангнинг гапи ёлғон, дейдими ёки ота-она боғча опангнинг гапига ишонма, деб қулоғига қуядими? Шошилманг, ҳамма нарсанинг ўз қалови (методика дейдими шунда?) бор экан. Энди тили чиққан ва атрофдаги нарсаларни таний бошлаган боладан “танқидий фикрлаш” атамаси қачон муомалага киритилгани ва уни муомалага киритган америкалик файласуф Жон Дюи (John Dewey) ким бўлгани сўралмаса керак, ҳарқалай. Ўша методикага кўра, 2-3 яшар кичкинтойга қошиқ кўрсатилиб, санчқини кўряпсанми, дейилса, у дарров эътироз билдиришга тушади ва унинг қошиқ эканини айтади. Қўлланма муаллифлари фикрича, шу тариқа ўғил-қизлар ёшига мос ўйинларни бирга ўйнаш орқали улар онгига танқидий фикрлаш кўникмаси сингдириб борилади. Бунинг ҳозир кўпчиликнинг оғзидан тушмаётган постҳақиқат ҳақидаги мулоҳазаларга нима алоқаси бор, деб ўйларсиз. Бор ҳам гапми? Интернетдаги бир м