Ва лекин дунёға нима учун келгонини билмай, илм ва маорифға асло рағбат қилмай, жонидин ширин болаларини кўча-бакўча кездириб, бечора маъсумнинг азиз умрини жаҳолат оташина ёндирғувчи беҳамият ва бедиёнат оталар ҳам орамизда оз эмасдур. Кўп диндошларимизни кўрармизки, ўз фарзандларини асло мактабға бермай орқаларидин эргаштириб, руслар эшигида ўзлари каби хизматчиликка ўргатиб, дунё ва охиратнинг саодати ўлғон илм ва маорифдин маҳрум қўймоқдин ҳеч бир ибо қилмаслар. Баъзи азизларимиз бордурки, ўғлини қўлидин тутиб мактабга олиб борур. Муаллимдан толиб қилурға: “Тақсир, шу ўғлимни гўшти сизники, устихони бизники, бир илож қилиб, тезлик ила нақд ва насия ёзмоқни ўргатиб берурсиз”, дер. “Эшагига яраша тушови” деган ўзбек мақолича, муаллимлар ҳам аксарлари қонуни таълим-тарбиядин бутун-бутун бехабар кишилар ўлуб, балки ўқув ва ёзувни ҳам лозиминча билмасликлари важҳидан бечора маъсумаларни истеъдоди зотиясиға наззора икки йил зарифида жамиъ лавозумоти динияни билдирмоқ мумкин ўлғон ҳолда,