У 1912 йил 5 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1941 – 1945 йилларда Иккинчи жаҳон урушида қатнашган. 1949 йилда Тошкент темир йўл муҳандислари институтини тугатиб, “Чоржўй – Қўнғирот” темир йўли қурилишида ишлаган. Кейин Ўзбекистон Фанлар академияси Иншоотлар институтида аспирант, илмий ходим сифатида фаолият юритган. 1957 йилдан Ўзбекистон Фанлар академияси Математика институтининг ҳисоблаш техникаси бўлими мудири, 1963 йилдан эса Ўзбекистон Фанлар академияси Механика институти ва ҳисоблаш маркази директори вазифаларида меҳнат қилган. 1953 йилда номзодлик, 1964 йилда эса докторлик диссертациясини ёқлаган. 1962 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир, 1966 йилдан эса ҳақиқий аъзоси бўлган. Атоқли олим Ўзбекистон Фанлар академияси Кибернетика институти директори (1966 – 1977), институт Ўзбекистон Фанлар академиясининг “Кибернетика” илмий ишлаб чиқариш бирлашмасига айлантирилгач, унинг бош директори бўлиб (1978 – 1992 йилларда) ишлаган. Олим фаолияти давомида