Олтин ва уран ишлаб чиқариш ҳажми борасида ҳам жаҳонда етакчилар сафидамиз. Ҳали қанча очилмаган конларимиз, аниқланмаган хазиналаримиз истиқбол учун захирада. Буларнинг бари мамлакатимизда геология соҳасини жадал ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўлмоқда. Ана шу ер ости бойликларини янада кўпайтириш, уларни саноатда ўзлаштиришга қаратилган мега-лойиҳалар эса иқтисодиётимиз тараққиётига янада кенг йўл очиб, саноат тармоқларининг янги технологик ривожланиш босқичига ўтишида муҳим аҳамият касб этади. Минерал хомашё ресурслари энергетика, металлургия, кимё саноати, қурилиш индустрияси, қишлоқ хўжалиги ва бошқа кўплаб базавий тармоқлар ҳамда йирик ва ўрта бизнес вакиллари томонидан кенг фойдаланилиб, ишлаб чиқариш билан узвий боғланган ҳолда, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар занжирини яратишга асос бўлади. Аслида бу соҳанинг ўзига хос тарихи бор. Саноат миқёсида XIX асрнинг 60-йилларидан бошлаб дастлабки геологик тадқиқотлар олиб борилган бўлиб, 1950–1960 йилларда н