Мазкур тузилманинг асосий вазифалари сифатида ўлкада диний урф-одатларни бошқариш, бу соҳага доир китобларни нашр қилиш, исломга эътиқод қилувчиларни диний руҳда тарбиялаш, хориждаги мусулмонлар билан алоқалар ўрнатиш каби ишлар белгиланган бўлса-да, аммо амалда у совет ҳукуматининг турли йилларда олиб борган диний сиёсатини юритувчи воситага айланди. Шунингдек, ташкилот фаолияти махсус органларнинг доимий назоратида бўлди. Бунинг учун 1944 йилдаёқ Москвада православ бўлмаган тузилмалар устидан назоратни амалга ошириш мақсадида СССР Министрлар Совети таркибида Дин ишлари бўйича Кенгаш тузилди. Бошқа томондан, совет бошқаруви “совуқ уруш” муносабатлари шароитида халқаро майдонда ўз тарафдорлари сафини кенгайтириш, араб мамлакатлари билан яқинлашиш мақсадида мусулмон фуқароларга “виждон эркинлиги” берилганини намойиш этишни кўзда тутганди. Гарчи ҳукуматнинг динга, мусулмонларга нисбатан сиёсати ички ва ташқи омиллар таъсирида ўзгариб турган бўлса-да, талабалар сони чекланган ҳолда,