Обсерватория қолдиқларининг очилиши Туркистон ўлкаси ва Россия империяси марказидаги илмий жамоатчилик ўртасида кенг акс садо берди. Шу муносабат билан 1908 йили Рус астрономия жамияти томонидан Мирзо Улуғбек хотирасини абадийлаштириш ва унинг жаҳон илм-фанидаги хизматини эътироф этиш мақсадида ёдгорлик ўрнатиш таклиф этилди. Шундай мурожаат битилган хат Россия ҳукуматига йўлланди. Ўзбекистон Миллий архивида Самарқанд шаҳрида Мирзо Улуғбекка ёдгорлик ўрнатиш бўйича Россия империясининг айрим марказий ва ҳудудий муассасалари ўртасидаги ёзишмалар акс этган ҳужжатлар сақланиб қолган. Мазкур манбалар бу масалада Туркистон ўлкаси илмий жамоатчилиги ва мустамлакачи маъмурият ўртасидаги қарама-қаршиликдан гувоҳлик беради. 1908 йил 16 январда генерал Н. И. Гродеков Санкт-Петербург университети Астрономия обсерваторияси Рус астрономия жамияти раҳбари, профессор С.П.Глазенапга хат йўллайди. Мактубда “Темурнинг набираси... – ўз даврининг ажойиб астрономларидан бири Мирзо Улуғбекнинг қабри