Унда аёллар мавзуси танланишининг қатор сабаблари бор: аввало, асар ислом маданиятида хотин-қизларнинг руҳий ва маънавий ролини ёритиш, сўфий аёлларни тадқиқ этиш ҳамда Ғарб дунёқарашида муслималар ҳақидаги нотўғри тушунчаларни ўзгартиришга қаратилган. Асарнинг мазмун-моҳияти Исломда аёллар жамиятнинг муҳим қисми ҳисобланади. Улар оилавий ва диний ҳаётда катта роль ўйнайди. Сўфизм (тасаввуф) эса, исломда руҳий йўлни тан олган ҳаракат бўлиб, Аллоҳга яқинлашиш ва ички покликка эришишни мақсад қилади. Тасаввуфий ғоялар турлича бўлиши мумкин, жумладан: руҳий тарбия (тарбият), Аллоҳни доимо ёдда сақлаш (зикр), севги ва муҳаббат (ишқ) ҳамда ўзликни унутиш (фано) исломий тасаввуфнинг турли оқимларини ўз ичига олган ҳолда, маънавий тараққиёт ва илоҳий ишқни излайди. Бу асарда маънавий муҳаббат, хусусан, Робия ал-Адавийя каби сўфий аёлларнинг ҳаёти ва тажрибаси кенг ёритилган. Робия ислом тарихидаги муҳим шахслардан бири бўлиб, унинг илоҳий муҳаббатга бўлган иштиёқи