XIX аср иккинчи ярмида Туркистон ҳудудида бошланган археологик қазишмалар бу ўлкага қизиқишни кучайтирди. 1905 йили “Ўрта Осиёни ўрганиш Рус қўмитаси” молиялаштирган экспедиция Аҳмад Яссавий мақбарасини илмий тадқиқ этишга киришган эди. Унга машҳур археолог Н.И.Веселовский раҳбарлик қилган. 1906 йил 11 февралда мақбарадан ўрта асрлар амалий санъати дурдоналари сирасига кирувчи, Амир Темур буйруғи билан Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси учун махсус тайёрланган ва вақф қилинган олтита жез шамдоннинг биттаси ўғирланади. Яна биттаси синдириб кетилади. Бунга эҳтимол шамдон вазнининг оғирлиги сабаб бўлгандир. Бу воқеа бутун Россия империясида катта шов-шув келтириб чиқаради. Шамдонлар масаласини ҳал қилиш учун турли ижтимоий табақа вакиллари ўзаро мулоқотга киришади. Хусусан, император Николай II, императорлик Археология комиссияси раиси граф А.А.Бобринский, Туркистон генерал-губернатори Д.И.Субботич, муҳандис В.С.Гейнцельман, Яссавий мақбараси шайхлари, маҳаллий уламолар ва б