Унда Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази илмий ходими Фарҳод Мақсудов, Сент Луисдаги Вашингтон университети (АҚШ) профессори Майкл Фрачетти ва яна бир гуруҳ археологлар томонидан Зомин тоғларида қадимги Буюк Ипак йўлидаги номаълум шаҳарлар топилгани баён қилинган. Мазкур изланиш Марказий Осиё археологиясидаги айрим тушунчаларни сўроқ остига қўйгани учун “Неw Ёрк Тимес”, CНН, ББC, “Натионал Геограпҳиc” ва “Ле Фигаро” каби жаҳон ОАВ саҳифаларида ҳам кенг ёритилди. Ф.Мақсудов ва ҳамкасблари дронлардан фойдаланиб, “Лидар” деб номланган ҳаводан тасвирга олиш техникасини қўллаган ҳолда, ўрта асрларда тоғли ҳудудларда инсон томонидан қурилган иншоотлар қолдиқларини аниқлашга муваффақ бўлган. Бу Марказий Осиёда Лидар технологиясига асосланган биринчи тадқиқот бўлиб, унинг натижасида денгиз сатҳидан 2000 метр юқоридаги Буюк Ипак йўли савдо тармоғининг маркази сифатида гавдаланган икки йирик урбанистик марказ аниқланган. Ф.Мақсудов ва унинг халқаро ҳамкорлари ўз тадқиқот